logo
Сейчас на сайте находятся:
 60 гостей на сайте

Рекомендуем

+ Эко-новости Узбекистана

Новости и аналитика из сферы охраны окружающей среды Узбекистана

добавить на Яндекс

ADVER


Ўзбекистон Республикасида маиший чиқиндиларни бошқариш тизими экологик ҳолатга таъсири PDF Печать E-mail
Добавил(а) Ella-Dubovik   
10.08.10 09:48
А. Раҳимов,
Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмасининг уй-жой фонди ва муҳандислик коммуникациялардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи
Чиқиндиларни ўз вақтида йиғиб олиб, зарарсизлантирилса, қайта ишланса, аҳолига мақбул шароит яратилиб, экологик хавфсизлик таъминланган бўларди.Шаҳар ёки ҳудуд миёсида чиқиндиларни йиғиб олиш тизимини такомиллаштирилиш тегишли хизматлар фаолиятини мувофиқлаштирига боғлиқ.Замонавий ва самарали бошқариладиган чиқиндиларни йиғиб олиш тизими фуқаролар орасида касалланишнинг олдини олиш билан бирга уларнинг яшаш ва меҳнат қилиш шароитларини яхшилайди.
Ҳозирги вақтда, республикада чиқиндиларни бошқаришнинг асосий усули уларни ўз вақтида йиғиб олиш, махсус чиқиндихонага ташиб кетиш ва белгиланган майдонда жойлаштиришдан иборат.
Чиқиндилар ҳосил бўлган жойга, морфологик таркибига кўра уч турга бўлинади: маиший чиқиндилар ёки уй-жой фондида ҳосил бўлган чиқиндилар; саноат чиқиндилар ёки ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган чиқиндилар; қишлоқ хўжалиги чиқиндилари, яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ҳосил бўладиган чиқиндилар. Шу билан бирга, аҳоли ва атроф табиатга таъсири бўйига чиқиндилар токсик (хавфлилиги) жиҳатидан классификацияланади.
Маълумки, чиқиндилар муаммосини ҳал қилишга сарфланадиган умумий харажатларнинг  ярмидан кўпи, одатда, уларни йиғиб олиш ва ташиб кетиш ҳаражатларини ташкил қилади. Аммо чиқиндиларни йиғиб олиш ишларининг самарали ва режали ташкил қилиниши атроф муҳит тоза сақланиши билан бирга ва иқтисодий фойдага ҳам олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида» ва «Чиқиндилар тўғриси-да»ги қонунларга муво-фиқ чиқиндиларни бошқа-ришни давлат томонидан мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда махсус давлат ваколатли органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Сўнгги йилларда республикада вужудга келган экологик вазиятнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, чиқиндилар атроф табиатнинг хавфли ифлосланишига ва аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда.    
2004 йилда “Ўзгидромет” томонидан маиший чиқиндихоналарда ҳосил бўлаётган газлар ўрганиб чиқилди ва ҳисоб китобларга кўра республикадаги чиқиндихоналарда жами 274 минг тонна метан гази ҳосил бўлиши аниқланди. Метан гази атмосферага таъсири коэффициенти 21 га тенг бўлса, унинг зарарли таъсирини тасаввур қилиш қийин эмас.
Ўзбекистон Республикасида 2001 йилгача шаҳар ва туман марказларида давлат миқёсида мувофиқлаштириладиган чиқиндиларни бошқариш тизими собиқ Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасарруфидаги махсус автокорхоналардан иборат бўлган.
Мазкур вазирлик республика бўйича ягона техникавий сиёсатни шакллантириб корхоналарнинг фаолиятини мувофиқлаштириб борган. Вазирлик тугатилиб, корхоналар бевосита маҳаллий ҳокимликларга бўйсундирилди. Шу билан бирга, соҳа фаолияти бўйича мониторингни олиб бориш “Ўзкоммунхизмат” агентлиги ваколатига киритилди. Аммо, ҳозирги вақтда агентликнинг ваколатларидан чиқиндилар муаммоси олиб ташланганига қарамай мониторинг ишлари давом эттирилмоқда.
2008 йилнинг 1 январь ҳолатига республикадаги чиқиндиларни бошқариш махсус автокорхоналарда жами 2228 та машина ва механизмлар мавжуд бўлган (2001 йилда уларнинг сони 3472 та эди). Шундан чиқиндиларни йиғиб ташиш фойдаланиладиган кузов ҳажми 7 м3лик машина бўлган. Ҳисоб китобларга кўра, кузов ҳажми 7 м3 лик 1065 та машиналарга бўлган эҳтиёж 2245 тани, 10м3 ҳажмлик машиналарга эҳтиёж 1684 тани ташкил қилади. Дастлабки баҳо кўрсатмоқдаки, шаҳарлардаги корхоналар эҳтиёжига кўра 47-63 фоиз махсус машиналар мавжуд.
Махсус машиналар охирги марта марказлашган ҳолда 1994 йилда Россиядан келтирилган, уларнинг фойдаланиш муддати 5,5 йил бўлгани учун фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган. Сўнгги йилларда “Самавто” корхонасида чиқинди ташиш машиналар ишлаб чиқарила бошланди ва Навоий, Самарқанд, Нукус, Наманган шаҳарлари корхоналарига етказиб берилди.
Олиб борилган мониторинглар шуни кўрсатмоқдаки, 1997 – 2004 йилларда ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни йиғиб ташиш ҳажми камайиб борган. Бунга юқорида қайд этилган махсус машиналарнинг етишмаслиги сабабдир.  Ҳосил бўлган маиший чиқиндилар тўлиқ ҳажмда ташиб кетилмаса, демак, шаҳар ва туман марказлари ҳудудида қолиб. Бунинг олдини олиш учун маҳаллий ҳокимликлар мавжуд автокорхоналар транспортини жалб қилиб чиқиндилар ташиб кетилишини таъминламоқдалар.
Мониторинг натижаларига кўра, республика шаҳар ва туман марказларида йилига 10-13 млн.м3 маиший чиқиндилар тўпланади, ҳисобтларга кўра 1996 йилда 9510 минг м3, 2004 йилда 3489 минг м3, 2007 йилда 7974 минг м3 маиший чиқиндилар ташиб кетилган.
Ҳозирги кунда республикада амалда бўлган чиқиндихоналарни лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича тасдиқланган меъёрий ҳужжатга асосан шаҳар ва туман марказлари учун ташкил қилинган маиший чиқиндихоналар лойиҳавий фойдаланиш муддати камида 15 йилга мўлжалланган бўлиши керак.  
Чиқиндихонада фойдаланиладиган машина ва механизмларнинг турига кўра, аҳолидан ҳосил бўладиган чиқиндилар миқдори меъёри ва чиқиндихонанинг лойиҳавий хизмат муддати, аҳолининг сони, чиқиндиларни жипслаштириш даражасига кўра чиқиндихонанинг умумий майдони аниқланади. Лойиҳавий қуввати йиллик қабул қилинадиган маиший чиқиндиларнинг ҳажми билан белгиланади (30, 60, 120, 180, 240 ... 3000 м3/йил).
Чиқиндихонанинг асосий иншооти чиқинди-ларни қабул қилиш ва жойлаштириш участкаси йиллик ҳажмдан келиб чиқиб умумий майдоннинг 85-95 фоизини ташкил қилиши лозим.
Чиқиндихона майдони келтирилган чиқинди-ларни жойлаштириш навбатларига (карталарга) ажратиб ҳар бир карта баландлиги 2-2,5 метрдан 2-3 қават жойлаштирилади.
Ишлаб чиқариш хўжалик иншоот ва бинолар чиқиндихонанинг чиқиндиларни қабул қилиш қувватига кўра 0,3-1 гектар миқдорида бўлади.
Сўнгги маълумотларга кўра республикада 182 та туман маркази ва шаҳарда маиший чиқиндихоналар мавжуд, шундан 142 таси давлат, 40 таси нодавлат  корхоналар тасарруфида.  Давлат тасарруфидаги корхоналар фойдаланишида чиқиндихоналарнинг умумий майдони 919,2 гектарни, хусусийлаштирилган корхоналар ва янги ташкил этилган хусусий корхоналар фойдаланишида 245,1 гектарни ташкил қилади. Шундан тегишлича жами 629,2 ва 151,8 гектар  майдон фойдаланишда, яъни чиқиндилар жойлаштирилади.
Чиқиндихоналарнинг лойиҳавий қуввати 34,5 млн.м3, шундан давлат тасарруфидаги корхоналар чиқиндихоналарнинг қуввати 27,4 млн.м3, хусусий корхоналар тасарруфидаги чиқиндихоналарининг қуввати 6,8 млн.м3.  Мавжуд чиқиндихоналарнинг умумий периметри таҳминан 101,1 км бўлса, маълумотга кўра 7,5 км девор билан ўралган. 38 та чиқиндихонада чиқинди ташиш машиналари келтирган чиқиндиларни қабул қилиш ва жойлаштириш бўйича назорат пункти,  атиги 17 та чиқиндихонада тарози мавжуд.
2006 йилда чиқиндихоналарга жами 6684,6 минг м3, 2007 йилда 7973,8 минг м3 маиший чиқинди келтирилиб жойлаштирилган. Жами 1996 йилдан 2007 йилгача чиқиндихоналарда 69176 минг м3 чиқиндилар тўпланган. Республикада тасдиқланган меъёрда бир кишидан 0,9 – 1,5 м3, ўртача 1,2 м3 ҳосил бўлиши қабул қилинган ва бир йилда жами 12 млн.м3 маиший чиқинди ҳосил бўлиши мумкин. Маълумотларга кўра жойларда ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни йиғиб, ташиш тегишли ҳисоб-китоб ва ҳисобот йўлга қўйилмаган.
Маиший чиқиндихоналарда ишларни сифатли ва ўз вақтида ташкил қилиш учун тегишли машина ва механизмлар мавжудлиги аҳамиятга эга. Демак, 182 та чиқиндихонада меъёрларга кўра ишларни ташкил қилиш учун жами 546 та турли қувватга эга бульдозер, 182 та шиббалаш машинаси зарур.
Полигонда 500м2 га мўлжалланган кўпикли ёнғин ўчириш мосламаси бўлиши керак. Ёнғин хавфи даврида сув сепиш машинасининг навбатчилиги ташкил этилади. Шунинг учун 182 та сув сепиш машинаси зарур.  
Агар чиқиндиларнинг устидан 15-20 см қалинликда тоза тупроқ солиш учун чиқиндихона ҳудудида тупроқ олиш жойи бўлмаса, тупроқни ташиб келиш учун тегишли экскаватор ва ағдарма юк машинаси ҳам керак бўлади.
182 та чиқиндихонадан 17 тасида тарози мавжуд бўлгани учун 165 та чиқиндихонага тарози ўрнатиш, 38 тасида назорат пункти бўлгани учун 144 тасида назорат пункти қуриш керак. Чиқиндихоналарга бегоналар киришига чек қўйиш учун 93,6 км периметрда девор кўтариш лозим.
Россиянинг Новокузнецк шаҳрида умумий майдони 59 гектарлик янги чиқиндихона қурилиши учун 250-300 млн.рубль ажратилди, бир гектарнинг қурилиши ўртача 188 минг АҚШ долларни ташкил қилади. Пермда эса умумий майдони 10,5 гектарлик чиқиндихонанинг қурилишига 113,97 млн. рубль ажратилган, бир гектарга ўртача 402 минг АҚШ доллар сарфланади. Чиқиндихонада 30 киши ишчи-хизматчиларнинг ишлаши мўлжалланган.
АҚШда бир гектар чиқиндихонанинг қурилишига ўртача 4 млн.доллар сарфланади.
Республикадаги ҳосил бўлган аҳволни яхшилаш учун биринчи навбатда санитария тозалаш корхоналарда ва чиқиндихоналарда ҳисоб-китоб ва ҳисоботни йўлга қўйиш, санитария тозалаш корхоналарни зарур маиший чиқинди ташиш махсус машиналар билан, чиқиндихоналарни тегишли техника билан таъминлаш, ходимлар малакасини ошириш, шу соҳага оид меъёрий ҳуқуқий хужжатларни ишлаб чиқиш зарур.
Йирик шаҳарларда маиший ва саноат чиқиндиларни қайта ишлашни ривожлантириш чиқиндихонага ташиб келтириладиган чиқиндилар камайишига олиб келади.
Қайд этилган ишларни амалга ошириш учун чи-қиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланиши чет эл инвестициялари жалб қилиниши лозим.
Последние обновления за 10.08.10 10:02
 

Добавить комментарий


Защитный код
Обновить

Авторизация



Мы на Facebook

Счетчик


ECOTOP рейтинг экологических сайтов

Партнёры


Выставки


Проект издательской компании "Chinor" ENK

При поддержке портала econews.uz